O'ZBEKISTON ELEKTRON OMMAVIY
AXBOROT VOSITALARI MILLIY
ASSOTSIATSIYASI
Журнал
Почтага кириш
 

Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 15
Xalqdan savol 15
O'zbekiston-online ITOGI  (UZB) 08.02.2017
O'zbekiston-online ITOGI (UZB) 08.02.2017
MUHOKAMA UCHUN HUJJATLAR
O'zbekiston yangiliklari
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИ УЧУН НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ

9 апрель куни Дўстобод шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Қуйчирчиқ, Чиноз ҳамда Оққўрғон Халқ қабулхоналари томонидан аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим, Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Мудофаа, Молия, Меҳнат, Адлия вазирликлари ва бошқа қатор идоралар раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига туманлар аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, 8 апрель ҳолатига Қуйичирчиқ тумани бўйича мурожаатлар сони жами 1 859 тани ташкил қилди. Шундан, 1 803 таси жисмоний шахслардан, 56 таси юридик шахслардан келиб тушган. Мурожаатларнинг 88,4% кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 11,6% мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида. Чиноз тумани бўйича мурожаатлар сони жами 2 028 тани ташкил қилади. Шундан, 1 942 таси жисмоний шахслардан, 86 таси юридик шахслардан келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 90,6% кўриб чиқилган бўлиб, 9,4% кўриб чиқилиш жараёнида. Оққўрғон тумани бўйича мурожаатлар сони жами 1 923 тани ташкил қилади. Шундан, 1 859 таси жисмоний шахслардан, 64 таси юридик шахслардан келиб тушган. Мурожаатларнинг 90,4% кўриб чиқилган бўлиб, 9,6% кўриб чиқилиш жараёнида.

Туманлардан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда уларнинг асосий қисми уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш, меҳнат ва бандлик, электр ва газ таъминоти, банк-молия каби масалаларга оиддир.

Сайёр қабулда туманлар фуқаролари томонидан йўлланган 130 дан зиёд мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди. Фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан бевосита тегишли соҳаларга масъул бўлган раҳбарларга бевосита мурожаат қилиш ва улар юзасидан жавоб олиш имконига эга бўлди.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.

 

Mavzuga oid yangiliklar
ХАБАР
2017 йил 4 январда ўтказилган Осиё ва Океания кураш конфедерациясининг таъсис конгресси томонидан Осиё ва Океания кураш конфедерациясини ташкил қилиш ва унинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. ...
16.04.2017 / 00:58
O‘zbekistonda 13-14-iyun kunlari qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi mumkin
Dam olish kunlari O‘zbekistonning chekka tumanlarida qisqa muddatli yog‘ingarchilik va momaqaldiroq kutilmoqda. Bu haqda UZ24 xabar bermoqda. “O‘zgidromet” ma’lumotlariga ko‘ra, Toshkent shahrida 13 ...
11.06.2015 / 18:40
“O‘zbekiston havo yo‘llari” 2015-yildan Yevropaga yangi reyslarni joriy etadi
Xorazm viloyatida turizm sohasini rivojlantirish bo‘yicha 2013—2015-yillarga mo‘ljallangan dasturni amalga oshirish ishlari doirasida “O‘zbekiston havo yo‘llari” Milliy aviakompaniyasi yangi muntazam yo ...
11.04.2014 / 08:31
Euronewsда “Оқ-сарой”
Жорий йилнинг 8-февралида Euronews телеканали “Ўзбекистон ҳақида” дастуридан Шаҳрисабз шаҳридага “Оқ-сарой” саройи ҳақида лавҳани эфирга бера бошлади . "Ўзбектуризм" МК нинг хабар беришича ушбу лав ...
09.02.2016 / 15:46
O‘zbekiston Tashqi ishlar vaziri Sudanning yangi elchisini qabul qildi
2015-yilning 19-fevral kuni O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri Abdulaziz Kamilov Sudan Respublikasining yangi tayinlangan Favqulodda va muxtor elchisi (qarorgohi Baku shahrida) Mohamed Elias Mohamed Elhajni qabul qildi. Bu haqda ...
20.02.2015 / 11:32
O'zbekistonda 13-15 aprelda havo harorati -1 darajagacha pasayishi mumkin
10-12 aprel kunlari O'zbekiston bo'ylab yomg'ir yog'adi, ba'zi hududlarda qor ham yog'ishi mumkin. Bu haqda «O'zgidromet» xabar bermoqda. 12 aprel kuni kechga tomon alohida hududlarda yomg'ir qorga aylanishi mumkin. Ba ...
10.04.2014 / 13:45