O'ZBEKISTON ELEKTRON OMMAVIY
AXBOROT VOSITALARI MILLIY
ASSOTSIATSIYASI
Журнал
Почтага кириш
 

Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 15
Xalqdan savol 15
O'zbekiston-online ITOGI  (UZB) 08.02.2017
O'zbekiston-online ITOGI (UZB) 08.02.2017
MUHOKAMA UCHUN HUJJATLAR
Таниқли немис журналисти Рене Фалькнер иштирокида интерфаол амалий семинар

Электрон ОАВ Миллий ассоциацияси   мунтазам равишда АҚШ, Германия, Чехия, Литва, Россия ва бошқа мамлакатлар  халқаро  экспертлари иштирокида  нодавлат теле ва радиостудияларнинг ёш  ходимлари учун семинар-тренинглар, маҳорат дарслари ўтказиб  келмоқда. 

15 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор»  телемажмуасида  Германия  телекомпаниялари Федераль ассоциацияси президенти Рене Фалькнер иштирокида интерфаол амалий  семинар бошланди.  Унинг мавзуи – «Ижтимоий аҳамиятли воқеаларни  ёритиш бўйича янгиликлар  ва ток-дастурлар яратишда  халқаро тажриба: операторлик маҳорати»га бағишланади. Семинар ЭОАВМА ва Конрад Аденауэр номидаги Фонднинг  Марказий Осиё бўйича  минтақавий ваколатхонаси томонидан  ташкил қилинди.  

Семинар очилишида  2010 йилда ассоциация  ва  Конрад Аденауэр  номидаги фонд   ҳамкорлик тўғрисидаги  меморандумни  имзолаганлари, унга  мувофиқ қатор ташаббус ва лойиҳалар  муваффақият билан амалга оширилаётгани  қайд  этилди.  Жумладан,  медиасоҳа учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий  ахборот-коммуникация  технологияларидан  кенг фойдаланиш бўйича биргаликда  ишлар олиб борилмоқда. Медиасоҳа бўйича  германиялик таниқли   мутахассис Рене Фалкнер таклиф этилган навбатдаги  семинар  бу  ҳамкорликнинг яна бир мисоли бўлди.    

Тадбирдан кўзда тутилган  мақсад -  янгиликлар  ва ток-дастурлар тайёрлашда журналистларнинг профессионал  маҳоратини оширишдан иборат. Унда  ЭОАВМА ва ҳудудий  телестанцияларнинг 23 нафар  ижодий  ва техник  ходими  иштирок этмоқда.

Семинар  ток-шоу  мақсадлари ва  унинг ютуғи   кўрсаткичлари  муҳокамасидан  бошланди. Кейин  семинар қатнашчилари  томонидан тасвирга олинган  ток-дастурларнинг  ижодий  таҳлили  бўлиб ўтди. Ёш  тележурналистлар   тренернинг: «Ҳозир сиз уларда қандай ўзгартиришлар қилган бўлардингиз?»  деган  саволига фаол  ва танқидий руҳда  жавоб қайтардилар. Ток-дастурларнинг  концепция  ва форматлари, уни тайёрлаш  усуллари  муҳокамаси   катта қизиқиш билан ўтди.

Семинар-тренинг олти  кун  давом  этади.  

Mavzuga oid yangiliklar
ЭОАВМА да навбатдаги семинар бошланди
27 март куни  Тошкентдаги  “Бунёдкор”  телемажмуасида  Венгриянинг Марказий Европа университети  қошидаги  медиамарказ директори Мариус Драгомир  раҳбарлигида интерфаол амалий семинар-тренинг  ...
27.03.2017 / 15:12
Электрон оммавий ахборот воситалари журналистлари учун танлов эълон қилинди
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказадиган Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “НАВРЎЗ – БОҚИЙ БАЙРАМ” танловини эълон қилади.   ...
20.03.2017 / 17:48
Harakatlar strategiyasi loyihasi bilan yaqindan tanishish imkoni yaratildi
Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev tomonidan ilgari surilgan 2017 — 2021 yillarda O'zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo'nalishi bo'yicha Harakat ­strategiyasi ­loyihasi jamoatchiligimiz, ekspertlar ...
01.02.2017 / 20:05
ЭОАВМАда фуқаролик жамияти бўйича таниқли эксперт Лестер Саламон билан учрашув бўлиб ўтди
Электрон  оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциациясида Жонс Хопкинс университетининг(АҚШ) Фуқаролик  жамияти  тадқиқотлари маркази  раҳбари  Лестер Саламон  билан учрашув бўлиб ўтди.  Меҳмон  ...
24.03.2017 / 16:59
Nodavlat OAVning ijodiy va texnik guruhlari uchun o'tkazilgan interaktiv-amaliy seminar yakunlandi
17 fevral kuni "Bunyodkor" yoshlar telekompleksida nodavlat telestansiyalar jurnalist va operatorlari uchun O'zEOAVMA va YXHTning O'zbekistondagi vakolatxonasi tomonidan tashkillashtirilgan seminar-trening yakunlandi. CNN ...
20.02.2017 / 15:56
"Mustaqil O'zbekiston asoschisi" hujjatli filmi tas-xda
Ushbu film O'zbekiston elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotasiatsiyasi tomonidan O'zbekiston Respublikasida xizmat ko'rsatgan jurnalist Firdavs Abduxoliqov boshchiligidagi ijodiy guruh tomonidan tayyorlandi. Film O ...
30.01.2017 / 18:28