O'ZBEKISTON ELEKTRON OMMAVIY
AXBOROT VOSITALARI MILLIY
ASSOTSIATSIYASI
Журнал
Почтага кириш
 

Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 15
Xalqdan savol 15
O'zbekiston-online ITOGI  (UZB) 08.02.2017
O'zbekiston-online ITOGI (UZB) 08.02.2017
MUHOKAMA UCHUN HUJJATLAR
Инсультга қарши курашни такомиллаштириш учун янги марказ ташкил этилди

Пойтахтимизда   Тошкент  тиббиёт академиясининг 2-клиникаси негизида Республика    Жарроҳлик ангиневрология   ихтисослашган маркази  ташкил этилди. 

Янги марказ сурункали  мия-қон томир етишмовчилиги билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва даволашнинг самарали тизимини  шакллантириш,  артерия  стенозаси  билан оғриган  беморларни жарроҳлик йўли билан  даволашнинг  замонавий усулларини тадбиқ  этиш мақсадида  бунёд  қилинди.

 Марказда  бир вақтнинг ўзида 40  нафаргача  бемор   муолажа олиши мумкин. 20 та  бемор ўрни   пулли асосдаги тиббий хизмат кўрсатишдан  тушадиган бюджетдан ташқари  маблағлар  ҳисобига  молиялаштирилиши режалаштирилмоқда.

Марказга  ангиневрология соҳасидаги  мувофиқлаштириш , мия-қон томир етишмовчилигининг олдини олиш, ташҳис қўйиш ва даволашнинг  замонавий усулларини, биринчи  навбатда  ҳудудий тиббий  муассасалар амалиётига жорий этиш бўйича    самарали услубий бошқаришни шакллантириш   вазифалари  қўйилди. 

У шунингдек  ангионевролог   мутахассислар  тайёрлаш  ва малакасини ошириш,     ҳудудий тиббий  муассасаларда маҳорат дарслари   ташкил  этиш ва  намунали   амалиётлар,  ўқув маърузалари  ва семинарлар   ўтказиш  ишларини мувофиқлаштириш  билан  шуғулланади.

Марказда  мия-қон томир  етишмовчилиги билан боғлиқ касалликлар соҳасидаги  илмий тадқиқотлар  олиб борилади.

Марказ  шу билан  бирга  Ўзбекистон Республикасида  инсультнинг миллий регистрини ишлаб  чиқиш билан  ҳам шуғулланади ва  сурункали мия-қон томир  етишмовчилиги касаллиги  бўйича вазиятни  доимий  таҳлил қилиб боради.  

Mavzuga oid yangiliklar
Ўзбекистонда хавфли деликатеслар мавсуми бошланди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистонда ўсадиган 300 турдаги қўзиқориндан фақатгина 25 тури истеъмолга яроқли эканлигига эътибор қаратди. Баҳорги ёмғир, илиқ ҳаво  натижасида қўзиқоринлар тез ўсади ва кўпаяди. Мутахассислар қўзи ...
03.04.2017 / 11:09
Соғлиқни сақлаш вазирлиги онкологик касалликка чалинган беморлар учун хоспислар қуришни режалаштирди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилга қадар онкология хизмати бўйича бир қатор дастурларни қайта кўриб чиқишни давом эттирмоқда. Лойиҳада касалликнинг илк босқичидаги беморларга тиббий хизмат кўрсатиш ишларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар киритилган ...
15.03.2017 / 10:54
Мамлакатимизда фармацевтиканинг етук мутахассислари иштирокидаги ишбилармонлар клуби ташкил этилди
Мамлакатимизда яқинда пайдо бўлган фармацевтиканинг етук мутахассислари иштирокидаги PharmClub.uz ишбилармонлар клубига нафақат маҳаллий фармацевтика саноати вакиллари, балки чет эл компаниялари ҳам қизиқиш билдирди. «PharmClub.uz» ...
06.03.2017 / 10:42
“Тез ёрдам”ни ривожлантириш дастури тасдиқланди
Тез тиббий ёрдам хизмати  фаолиятини янада  такомиллаштириш  дастури тасдиқланди. Уни ривожлантириш  мақсадларига   133263,7 млн сўм ва  32621,8 минг доллар  йўналтирилади. Дастур  доирасида фу ...
22.03.2017 / 12:28
2020 йилда Ўзбекистон ҳукумати зарурий вакциналарни мустақил равишда молиялаштиради
“2019 йилнинг охирига қадар Ўзбекистон вакцина сотиб олиш соҳасида ташқаридан ёрдам олишни тўхтатади. Айни кунларида ҳукумат ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда бюджетни самарали сарфлаш устида “болаларни иммунизациялаш ва вакцина сотиб олишни бар ...
12.03.2017 / 11:45
Ўзбекистонда 2- турдаги диабетга бўлган мойиллик ташхисининг оддий ва самарали усули ишлаб чиқарилди.
Соғлом инсоннинг организми, ҳаста одамнинг танаси каби 2- турдаги диабетга мойиллигини ривожлантирувчи омил – стрессга таъсирчанлигидир. Бу хулосалар натижасида ўзбекистонлик бир гуруҳ олимлар 2- турдаги ...
01.03.2017 / 11:01