O'ZBEKISTON ELEKTRON OMMAVIY
AXBOROT VOSITALARI MILLIY
ASSOTSIATSIYASI
Журнал
Почтага кириш
 

Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 15
Xalqdan savol 15
O'zbekiston-online ITOGI  (UZB) 08.02.2017
O'zbekiston-online ITOGI (UZB) 08.02.2017
MUHOKAMA UCHUN HUJJATLAR
Fan va ta'lim
Мамлакатда иш қидираётганларни профессионал қайта тайёрлаш бўйича яна бир марказ иш бошлайди

Шаҳризабзда  касб таълими маркази  ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди.

Шаҳарда 60  ўринлик ётоқхонаси  бўлган,  240  ўқувчига мўлжалланган   Касб   таълими  маркази  қурилиши   лойиҳасини амалга ошириш учун  Корея Республикаси  ҳукуматининг  умумий қиймати 8,5 млн АҚШ  доллари  бўлган  гранти  жалб  этилди. 

Қурилиш  учун  шаҳардаги  собиқ “Ҳужум” фабрикасининг  маъмурий ва ишлаб чиқариш  биноси  ажратилди. Қурилиш буюртмачиси  Корея халқаро   ҳамкорлик  агентлигининг(KOICA) Ўзбекистондаги  офиси  ҳисобланади.

Марказ давлат  таълим  муассасаси ҳисобланади ва  бевосита Меҳнат вазирлигига  бўйсунади,  умумий ўқув-услубий  раҳбарлик эса  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб таълими маркази зиммасига  юкланади.Унинг  асосий вазифалари, тузилиши, шунингдек профессионал қайта тайёрланганлик ва малака  оширганлик тўғрисидаги  дипломнинг, марказда қисқа муддатли курсларни ўтаганлик тўғрисидаги  сертификатнинг  давлат  намуналари  қарор билан  тасдиқланди.

Ишсизлар  ва  вақтинча  банд  бўлмаган аҳоли, шу жумладан,  касб-ҳунар  коллежларини  тугатган  ва доимий ишга эга бўлмаган  шахсларни  ўқитиш муддати 1 йилгача бўлган вақтни ташкил қилади.  Металлга ишлов бериш  ва слесарлик ишлари, электр  ва электроника,  ахборот технологиялари,  тўқимачилик  ишлаб чиқариши  ва  тикувчилик  каби  йўналиш ва мутахассисликлар  бўйича ўқитилади.   

Шу билан  бирга Марказда   иш қидираётган, бироқ  меҳнат ташкилотларида  ишсиз сифатида рўйхатга олинмаган шахслар,  шунингдек,  йиллик  қабулнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган  ҳолда иш берувчилар буюртмалари  бўйича ҳодимлар  малакасини  оширишнинг қисқа муддатли  пулли курслари   ташкил этилади.   

Mavzuga oid yangiliklar
Тўртта академик лицей янги йилда биринчи босқичга талабалар қабул қилмайди
Моддий-техник ва ўқув-педагогик  базасининг паст  даражаси туфайли ёпиладиган академик  лицейлар  рўйхати эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон  Президенти Шавкат Мирзиёев ўрта маҳсус, касб-ҳунар  ...
30.03.2017 / 18:05
Энг яхши ўқитувчилар янги қоидалар бўйича аниқланади
Мамлакатимизда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танловининг туман— иккинчи босқичи  ўз ниҳоясига етди. Бу йилги танловда барча ўқитувчиларнинг иштирок этгани билан олдингиларидан тубдан фарқ қилди. –  Бу йил ...
22.03.2017 / 10:44
Тошкент ахборот технологиялари университетига буюк олим номи берилди
Кеча, 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланиб, унга Муҳаммад ал-Хоразмий номи берилди. ...
16.03.2017 / 11:23
Фанлар чуқур ўргатиладиган мактаблар академ-лицейлар, олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда иш олиб боради
Алоҳида фанлар чуқур ўргатиладиган мактаб ўқувчилари келажакда ўқишни академ лицейларда давом эттиради. Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тў ...
22.03.2017 / 10:46
Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътиллари бир кун кўпроқ бўлади
Ўзбекистон мактаб ўқувчилари мамлакатимизда дам олиш куни деб эълон қилинган 20 мартдан баҳорги таътилга чиқадилар. Режа бўйича бу кунга мўлжалланган дарслар янги чоракнинг бошқа кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигида маълум ...
18.03.2017 / 18:46
Академик лицейларнинг баъзи бир ўқитувчиларининг маоши олий ўқув юрти ўқитувчисининг маоши билан тенг бўлади
Академик лицей ўқувчиларининг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичини кўтариш учун академик лицей педагогик таркибига ўзгартиришлар киритилади.Бу ўзгаришлар Ўзбекистон республикаси Президенти томондан “Ўрта махсус, касб- ...
16.03.2017 / 11:23