O'ZBEKISTON ELEKTRON OMMAVIY
AXBOROT VOSITALARI MILLIY
ASSOTSIATSIYASI
Журнал
Почтага кириш
 

Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 15
Xalqdan savol 15
O'zbekiston-online ITOGI  (UZB) 08.02.2017
O'zbekiston-online ITOGI (UZB) 08.02.2017
MUHOKAMA UCHUN HUJJATLAR
Madaniyat
Ўзбекистон театрлари йилига 10 мингдан ортиқ спектакль намойиш этади

Бугун Бутунжаҳон  театр куни. Бу сана  Ўзбекистон   театрларида ҳам кенг нишонланмоқда.  «Маънавият  ва санъат  соҳиблари»  орасида  Ўзбек Миллий академик драма театри,  Алишер  Навоий номидаги  Давлат академик опера ва балет катта театри, Ўзбекистон академик  рус  драма театри, Тошкент  мусиқали комедия(оперетта) театри, Муқимий  номидаги  ўзбек  давлат  мусиқали театри, “Илҳом” театри, Республика ёш томошабинлар театрини мамлакатимиздаги энг йирик санъат масканлари сифатида тилга олиш мумкин.  Республикамизнинг  вилоятлари марказларида ҳам  йирик театрлар фаолият  олиб боради.  

Давлат томонидан  берилаётган ёрдам,  томошабинларнинг меҳри  ва эътиборига  театрлар ходимлари  ижодий, қизиқарли  асарлари  билан  жавоб қайтармоқдалар.   Жумладан, 2016 йили  10 мингдан ортиқ  спектакль  намойиш  этилди, уларнинг катта қисми  ёшларни  турли зарарли  одатлардан,  салбий иллатлар  ва ғоялардан асраб-авайлашга , миллий  ва умуминсоний қадриятларни тарғиб қилишга  қаратилган.

Ммалакатимиз театрларида  шу  билан бирга   доимий равишда  Софокл, Шекспир, Мольер, О.Уайльд, А.Стринберг, Ж.Кокто, Э.Ионеско, Дж.Стейнбек, Ф.Дюрренматт каби  дунё  классиклари ва  замонавий  драматурглар  асарлари ҳам   саҳналаштириб келинмоқда. 

Қайд этиш лозимки, ўзбек  театрлари  чет элларга ижодий  сафар қилиб  муваффақият қозониб келмоқда. Фақат сўнгги йилларнинг ўзида “Илҳом” театри, Фарғона вилояти театри, “Хаёл” болалар театр-студияси, қўғирчоқ  театри , “Мулоқот” театр-студияси ва бошқа труппалар   Германия, Франция, Словакия, Ҳиндистон, Польша, Италия, Бельгия, АҚШдаги турли  фестивалларда  қатнашдилар.   Чет эл  театрлари ҳам мамлакатимизга ижодий сафарлар билан ташриф  буюради. Масалан, Британия  театри  ниқобларда  пантомима намойиш  этди, французлар  моно-спектакллар билан келдилар. Бундан ташқари  Германия театри спектакли , АҚШ, Италия, Швейцария мусиқачиларининг симфоник  концертлари  бўлиб ўтди.  

Театр санъати ҳақида сўз борганда, профессионал театр таълими тизими  ҳақида гапирмаслик  мумкин эмас.  Хусусан,  Тошкентда   актерлик маҳорати, режиссура, санъатшунослик, театршунослик, овоз  режиссураси   мутахассислари, операторлар тайёрлайдиган  Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти  фаолият олиб боради.    80 йилдан ортиқ  вақтдан бери  юқори малакали  опера  хонандалари  тайёрлаб келаётган Ўзбекистон  Давлат консерваториясининг ҳам  ўз бой  анъаналари бор.  Шу билан  бирга  мамлакатнинг ҳар  бир вилоятида  санъат  билим юртлари, ўрта бўғин ўқув муассасалари  кадрлар тайёрламоқда.   

Шундай қилиб, Ўзбекистонда  ижодий зиёлилар учун  яратилган  қулай шароит ва кенг  имкониятлар уларни янги  ижодий муваффақиятларга илҳомлантиради.  Шу туфайли  театрлар  томошабинларни  дунё ва  миллий  классика дурдоналари билан таништирувчи,  вақт  ва  инсон табиати тўғрисида фикрлашга ундовчи, ёшларни  энг олий инсоний қадриятлар руҳида тарбияловчи  маданият  ўчоғига айланмоқда. Бу ўз навбатида  мамлакат аҳолисининг  маънавиятини бойитиш, шунингдек, халқимиз  санъатини дунёга  таратишга  хизмат қилади.  

Mavzuga oid yangiliklar
Москвада Савицкий номли қорақалпоқ музейининг кўргазмаси очилди
“Биз узоқ вақт кутган воеа юз берди. Ниҳоят афсонавий коллекциянинг очилиш маросимини ўтказмоқдамиз”, деб  таъкидлади А.С.Пушкин номли Давлат тасвирий санъат музейи директори Марина Лошак. Ўтган йили ...
05.04.2017 / 11:16
30 мартдан бошлаб, “Жаз-2017” Тошкент фестивали старт олади
30 март куни мамлакатимизда  III Халқаро жаз фестивали бошланади. У Халқаро жаз кунини нишонлаш муносабати билан ўтказилиб, 30 апрелга қадар давом этади. Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон ва чет эл  жаз муси ...
29.03.2017 / 10:47
Алишер Навоий номли кино саройда япон киноси Кунлари бошланди
“Ўзбеккионо” Миллий агентлиги ва Япония элчихонаси томонидан ташкиллаштирилган, Ўзбекистонда ўн иккинчи марта ўтказилаётган япон киноси Кунлари Томоюки Фурумаянинг “Ўн олти ёшлилар учун бусидо” фильми билан бошланди. ...
25.03.2017 / 17:49
Ўзбек ҳунарманди Ўзбекистон номидан Қувайтдаги халқ ҳунармандлари хафталигида қатнашди
Бухоролик  кулол  Абдулло Нарзуллаев  Наврўз  айёми муносабати билан   Қувайтда  ташкил этилган   халқ ҳунармандчилиги  хафталигида Ўзбекистон  номидан  иштирок  этди. У тадбир  ...
30.03.2017 / 18:05
NÖRD FX немис жаз гуруҳи Тошкент ва Бухорода концерт беради
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистонда  жаз фестивали старт олади,  шу кунларда унинг дастури тафсилотлари маълум  бўлмоқда. Жумладан апрель бошларида  Германиядаги NÖRD FX  жаз  гуруҳининг  Ўзбекистон бўйлаб ...
28.03.2017 / 14:52
Маданият ва санъат ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун махсус фонд ташкил этилади
Маданият  вазирлиги  қошида  Маданият ва  санъатни ривожлантириш бюджетдан ташқари фонди   ташкил этилади.  Унинг фаолиятини  тартибга солувчи  ҳужжатлар  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Ма ...
23.03.2017 / 18:21