O'ZBEKISTON ELEKTRON OMMAVIY
AXBOROT VOSITALARI MILLIY
ASSOTSIATSIYASI
Журнал
Почтага кириш
 

O'zbekiston online 25 09 2017 18 00
O'zbekiston online 25 09 2017 18 00
O'zbekiston online 25 09 2017 14 00
O'zbekiston online 25 09 2017 14 00
O'zbekiston-online ITOGI  (UZB) 08.02.2017
O'zbekiston-online ITOGI (UZB) 08.02.2017
MUHOKAMA UCHUN HUJJATLAR
Madaniyat
30 мартдан бошлаб, “Жаз-2017” Тошкент фестивали старт олади

30 март куни мамлакатимизда  III Халқаро жаз фестивали бошланади. У Халқаро жаз кунини нишонлаш муносабати билан ўтказилиб, 30 апрелга қадар давом этади.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон ва чет эл  жаз мусиқачилари билан биргаликда дунёнинг универсал тилига эга бўлган даз байрамини нишонлаш, бошқа давлатлар жаз ихлосамандларини маданий тадбирлар билан хурсанд қилишдан иборатдир.

Тадбирга бағишланган матбуот анжуманида Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ректори Бахтиёр Ёқубов бу йил ўтказилиши режалаштирилган фестиваль  кенг миқёсда ўтказилиши билан илгаригиларидан тубдан фарқ қилишини айтиб ўтди.

Фестивалнинг очилиши маросими 30 март куни Ўзбекистоннинг  Миллий, Симфоник, Камера ва Халқ чолғу асбоблари умумий жамоасидан иборат оркестри саҳнага чиқадиган Давлат консерваториясининг Катта залида бўлиб ўтади.

Мазкур залда 1 апрель куни немисларнинг NORD FX гуруҳи концерт беради. Бундан ташқари, тошкентликлар мазкур гуруҳ томонидан Илҳом-Жаз клубида 2 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган мастер-классидан баҳраманд бўлишади.  3 апрель куни Бухоро вилоят мусиқали драма театрида ҳам концерт бўлади.

4 апрель куни латвиялик хонанда Айя Витолиня мусиқали жаз триоси билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Туркистон концерт залида, 5 апрель куни айнан шу таркиб билан Самарқанд санъат коллежида концерт беради.

Жаз байрами тантаналари тарихий шаҳар Қўқонни ҳам четлаб ўтмайди, 9 апрель куни Ҳамза театрида ҳиндларнинг Dhruv Ghanekar’s гуруҳи концерт беради. Мазкур гуруғ 13 апрель куни Тошкент шаҳрининг Туркистон концерт залида ҳам ўз чиқишлари билан томошабинларни хушнуд этади.

Жаз фестивалида Ботир Зокиров номли Ўзбекистон эстрада-симфоник оркестри билан биргаликда эстониялик Кадри Вооранд ва Марек Талстлар 11-12 апрель кунлари Консерваториянинг Катта залида концерт беради.

Шу билан бирга Тошкент аҳли Чехия, Швецария, Туркия ва Индонезия мусиқачиларининг концертларини ҳам томоша қилиш бахтига муяссар бўлади.

Жаз жамоалари концертлари оралиғида мусиқанинг мазкур тури билан қизиқувчилар учун мастер-класслар, жейм-сейшен (импровизация) ва ижодий кечалар бўлиб ўтади.

– Халқаро жаз куни инсон дунёқарашини кенгайтириш, инсон ҳуқуқларини, инсон қадр-қимматини оширишга, дунёни англашга хизмат қилади. Уч йилдан бери ўтказилаётган фестваль  орқали Ўзбекистон аҳли ноёб, ўзига хос мусиқа садоларидан баҳраманд бўлди. Жазнинг келиб чиқиш тарихи, одамларга таъсири ҳақида етарли маълумотга эга бўлишди, –  деб таъкидлади ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маданият бўлимининг ассисенти Дайга Бондаре.

Жаз фестивали Ўзбекистон Давлат консерваторияси, Ботир Зокиров номли Ўзбекистон эстрада-симфоник оркестри, “Илҳом” театри, Ўзбекистондаги Ҳиндистон, Индонезия, Латвия, Туркия, Швейцария ва Чехия  элчихоналари, “Илҳом жаз клуби” лойиҳаси, ҳамда Ўзбекистон Маданият ишлар вазирлиги, Юнесконинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Mavzuga oid yangiliklar
Chorsu bozorida Ko'kaldosh-Xastimom sayyohlik marshruti barpo etiladi
Chorsu bozorida Ko'kaldosh-Hazrati imom (Xastimom) marshruti bo'yicha yangi sayyohlik ob`yekti quriladi. Bu haqida Toshkent bosh arxitektori, Toshkent shahar arxitektura va qurilish bosh boshqarmasi boshlig'i o ...
05.10.2017 / 09:46
Vatanimiz Mustaqilligining 26 yilligiga bag`ishlangan ko`rgazma ochildi
O`zbekiston Badiiy akademiyasi Markaziy ko`rgazmalar zalida Vatanimiz mustaqilligining 26 yilligi va O`zbekiston Badiiy akademiyasining 20 yilligiga bag`ishlangan badiiy ko`rgazma ochildi. Bu haqda O`zA xabar berdi. O ...
02.09.2017 / 10:47
Va`da: "Yangi yilgacha mutlaqo boshqa Yoshlar teleradiokanalini ko'rasiz!"
"Yoshlar" teleradiokanali Yangi yilgacha butkul yangilanadi.  Tadbirda qatnashgan KUN.UZ muxbirining ma`lum qilishicha, MTRKning "Yoshlar" teleradiokanali YoAJ direktori Madamin Safarov O ...
31.08.2017 / 09:31
Jayxun sohilida zamonaviy «Amudaryo» dam olish maskani ishga tushirildi
Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev rahnamoligida yurtimizda olib borilayotgan keng ko'lamli islohotlar eng avvalo, xalqimiz turmush tarzini yanada yaxshilash, aholi farovonligini ta`minlashga xizmat qilishi bilan muhim ahamiyat kasb etadi ...
18.09.2017 / 10:21
O'zbek milliy ipakchilik san`atiga bag'ishlangan kitobning taqdimoti bo'lib o'tdi
30 avgust kuni "International Hotel Tashkent" mehmonxonasida "O'zbek ipagining gulgun fasli" nomli kitobning taqdimot marosimi bo'lib o'tdi. Tadbirda o'zbek milliy to'quvchilik maktabi va ipakchilik san`atining kelib chiqish tarixi haqida so'z bordi ...
31.08.2017 / 09:40
Ozodbek Nazarbekov tashabbusi bilan Jaloliddin Manguberdi haqida serial suratga olish rejalashtirilmoqda
O`zbekiston xalq artisti, madaniyat vazirining birinchi o`rinbosari Ozodbek Nazarbekov o`zining «Jaloliddin Manguberdi» deb nomlangan ko`p qismli serial suratga olish ishlariga prodyuserlik qilmoqda» mazmunidagi gap-so ...
30.08.2017 / 14:52