O'ZBEKISTON ELEKTRON OMMAVIY
AXBOROT VOSITALARI MILLIY
ASSOTSIATSIYASI
Журнал
Почтага кириш
 

Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 15
Xalqdan savol 15
O'zbekiston-online ITOGI  (UZB) 08.02.2017
O'zbekiston-online ITOGI (UZB) 08.02.2017
MUHOKAMA UCHUN HUJJATLAR
Texnologiya
Болаларнинг фақат “оқ рўйхат”даги сайтларга киришини таъминлаш юзасидан ота-оналарга ёрдам берилади

«Ўзбектелеком» АК махсус сериядаги тариф режаларини ва хавфсиз  “оқ рўйхат”га киритиладиган сайтларни кенгайтириш юзасидан ўтказиладиган тадбирга барча ҳоҳловчиларни таклиф этади.

Мазкур хизмат ва тарифлар амалдаги юридик шахслар, маданий-оқартув, таълим, ахборот-кутубхона ва бошқа илмий муассасаларда фойдаланиладиган, бир неча йиллик «ZiyoNET» имтиёзли тариф режаси асосида амалга оширилди.

«ZiyoNET» нинг янги ва махсус тариф режаси фақатгина жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин, деб маълумот берди “Ўзбектелеком” АК мутахассислари.

Бу тариф режаси «ZiyoNET» тармоғидаги ахборот ресурсларининг ягона реестри (ЕРИР)га киритилган. У “оқ рўйхат” ролида илмий-маърифий, маданий-маънавий, ижтимоий тармоқлардаги миллий ва чет эл сегментларининг билим берувчи маълумотларни  ўз ичига олади.

Мазкур тариф режаси нафақат ёшларга фойда беради, балки унинг оммабоплигини ҳам таъминлайди.

Айни пайтда ЕРИР 3 мингдан ортиқ ресурсни, яъни  маориф, маданият, спорт, бизнес, тиббиёт ва энг кичик фойдаланувчилар учун махсус тоифа йўналишларини ўз ичига олган. Бу рўйхат мунтазам равишда фойдаланувчиларнинг талаб ва истакларини ҳисобга олган, миллий ва чет эл Интернет тармоғи сегментларини таҳлил қилган ҳолда янгилаб борилади. Мазкур ташаббус ташкилотчилари фойдаланувчиларни ёшлар учун мўлжалланган қизиқарли ва фойдали ресурсларни таклиф этишни, шу билан бирга фойдали, билим орттиришга хизмат қиладиган ресурсларни яратишга даъват қилмоқда. Бунинг учун ZiyoNET портали доирасида бепул, шахсий веб-сайтни яратиш имкони тақдим этилди.

Mavzuga oid yangiliklar
Кузатув камералари орқали берилган жарималарни махсус сайт орқали билиш мумкин бўлади
Яқин икки ой ичида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХББ чорраҳаларда камералар ишга туширилиши муносабати билан ҳайдовчилар учун алоҳида интернет-сайт ташкил этилишини маълум қилди.Ҳайдовчилар мазкур сайт орқали ўзларининг қандай ...
01.04.2017 / 10:48
UZMOBILE мижозлари учун барча давлат ташкилотлари сайтларига бпепул кириш имкониятини яратди
UZMOBILE мобил алоқа миллий оператори ўз мижозлари учун барча давлат органлари сайтларига бепул интернет-имконият яратди. «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасида “Мулоқот” хизмати йўлга қ ...
18.03.2017 / 18:46
Microsoft брендининг Ўзбекистонда оммалашишига жавобгар бўлган бўлимнинг янги бош директори тайинланди
Microsoft  1 апрелдан бошлаб, Роналд Бинкофскини Microsoft нинг Қозоғистондаги бош директори ва МДҲ ҳудудий офисларнинг раҳбари этиб тайинлади. Роналд Бинкофски сўнгги йилларда мазкур лавозимда ишлаган Константин Назаровнинг ўрнига тайинланди ...
09.03.2017 / 10:51
Академиянинг Навоий филиали 2017 йилнинн 2017 йилнинг III чорагида иш бошлайди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлимини ташкил этиш борасидаги лойиҳалар билан танишди. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқи ...
29.03.2017 / 10:50
Илм-фан ютуқлари ҳудудларда намойиш этилди
Республикамизда иннавацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар бўйича ҳудудий ярмаркалар бўлиб ўтмоқда. Қисман Самарқанд шаҳрининг ўзида 30 ортиқ ташкилотлар 150 га яқин илм-фан бўйича эришган ютуқларини намойиш қилишди.  К ...
14.03.2017 / 10:49
Энди харидни виртуал терминал хизмати ёрдамида амалга ошириш мумкин
CLICK хизмати савдо нуқталарига харид тўловини терминалсиз пластик карталардан ечиб олишга мўлжалланган виртуал терминал хизматини таклиф этди. Савдо нуқталари ва тадбиркорлар виртуал терминалларга уланиб, унинг ёрдамида CLICK тизими ор ...
03.03.2017 / 11:24