O'ZBEKISTON ELEKTRON OMMAVIY
AXBOROT VOSITALARI MILLIY
ASSOTSIATSIYASI
Журнал
Почтага кириш
 

Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 15
Xalqdan savol 15
O'zbekiston-online ITOGI  (UZB) 08.02.2017
O'zbekiston-online ITOGI (UZB) 08.02.2017
MUHOKAMA UCHUN HUJJATLAR
Ўзбекистонда хавфли деликатеслар мавсуми бошланди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистонда ўсадиган 300 турдаги қўзиқориндан фақатгина 25 тури истеъмолга яроқли эканлигига эътибор қаратди.

Баҳорги ёмғир, илиқ ҳаво  натижасида қўзиқоринлар тез ўсади ва кўпаяди. Мутахассислар қўзиқоринли таомлар тайёрлашда фақатгина бозорда сотиладиган ва иссиқхоналарда етиштириладиган қўзиқоринлардан фойдаланишни маслаҳат бермоқда.

Чунки истеъмолга яроқли қўзиқоринлар сотувга чиқишдан олдин мажбурий равишда давлат санитария эпидимология назорати лабораториясида текширувдан ўтади ва деҳқон бозорларида сотиш учун унинг сифатини тасдиқловчи махсус-рухсатнома сертификат берилади.

Мутахассисларнинг маълумот беришича, баъзида истеъмолга яроқли қўзиқоринлар ҳам заҳарлига айланиши мумкин. Бунга уларнинг ўзига атмосферадаги чангни, газни осонлик билан сингдириши, заҳарли моддаларни тўплаши сабаб бўлади. Шунинг учун автомобиль серқатнов йўл ёқасидан, экологик жиҳатдан тоза бўлмаган объектлардан қўзиқорин териш қатъиян ман этилади.

ФВВ мутахассислари шу билан бирга одам қўзиқориндан заҳарлаганда кўрсатилиши лозим бўлган биринчи тиббий ёрдам, унинг илк аломатлари тўғрисида ҳам эслатиб ўтди.

Қўзиқоринни истеъмол қилгандан кейин 6-12 соат ўтгач, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқнинг юзага келиши, дармонсизлик заҳарланиш аломатлари ҳисобланади. Юқоридаги ҳолатларнинг бирортаси кузатиладиган бўлса, зудлик билан беморнинг ошқозони ювлиши лозим. Бунинг учун заҳарланган одам 1-2 литр намакоб сувни ичиб, қўли билан тилини босиб, қайт қилишга ҳаракат қилиши лозим. Ошқозон ювилганидан кейин бемор зудлик билан стационар тарзда даволаниш учун касалхонага ётқизилиши лозим.

Mavzuga oid yangiliklar
Инсультга қарши курашни такомиллаштириш учун янги марказ ташкил этилди
Пойтахтимизда   Тошкент  тиббиёт академиясининг 2-клиникаси негизида Республика    Жарроҳлик ангиневрология   ихтисослашган маркази  ташкил этилди.  Янги марказ сурункали  мия- ...
22.03.2017 / 16:36
Соғлиқни сақлаш вазирлиги онкологик касалликка чалинган беморлар учун хоспислар қуришни режалаштирди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилга қадар онкология хизмати бўйича бир қатор дастурларни қайта кўриб чиқишни давом эттирмоқда. Лойиҳада касалликнинг илк босқичидаги беморларга тиббий хизмат кўрсатиш ишларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар киритилган ...
15.03.2017 / 10:54
Мамлакатимизда фармацевтиканинг етук мутахассислари иштирокидаги ишбилармонлар клуби ташкил этилди
Мамлакатимизда яқинда пайдо бўлган фармацевтиканинг етук мутахассислари иштирокидаги PharmClub.uz ишбилармонлар клубига нафақат маҳаллий фармацевтика саноати вакиллари, балки чет эл компаниялари ҳам қизиқиш билдирди. «PharmClub.uz» ...
06.03.2017 / 10:42
“Тез ёрдам”ни ривожлантириш дастури тасдиқланди
Тез тиббий ёрдам хизмати  фаолиятини янада  такомиллаштириш  дастури тасдиқланди. Уни ривожлантириш  мақсадларига   133263,7 млн сўм ва  32621,8 минг доллар  йўналтирилади. Дастур  доирасида фу ...
22.03.2017 / 12:28
2020 йилда Ўзбекистон ҳукумати зарурий вакциналарни мустақил равишда молиялаштиради
“2019 йилнинг охирига қадар Ўзбекистон вакцина сотиб олиш соҳасида ташқаридан ёрдам олишни тўхтатади. Айни кунларида ҳукумат ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда бюджетни самарали сарфлаш устида “болаларни иммунизациялаш ва вакцина сотиб олишни бар ...
12.03.2017 / 11:45
Ўзбекистонда 2- турдаги диабетга бўлган мойиллик ташхисининг оддий ва самарали усули ишлаб чиқарилди.
Соғлом инсоннинг организми, ҳаста одамнинг танаси каби 2- турдаги диабетга мойиллигини ривожлантирувчи омил – стрессга таъсирчанлигидир. Бу хулосалар натижасида ўзбекистонлик бир гуруҳ олимлар 2- турдаги ...
01.03.2017 / 11:01