O'ZBEKISTON ELEKTRON OMMAVIY
AXBOROT VOSITALARI MILLIY
ASSOTSIATSIYASI
Журнал
Почтага кириш
 

Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 16
Xalqdan savol 15
Xalqdan savol 15
O'zbekiston-online ITOGI  (UZB) 08.02.2017
O'zbekiston-online ITOGI (UZB) 08.02.2017
MUHOKAMA UCHUN HUJJATLAR
Madaniyat
«Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзуида халқаро илмий-маданий конгресси ўз ишини бошлади

Uzbekistan Today мухбирлари «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» мавзусида икки кунлик халқаро илмий-маданий конгресс ишларини ёрита бошлашди. Тадбирлар Тошкент ва Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Биринчи тадбир Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. 

Бир неча дақиқа илгари пойтахтнинг қоқ юрагида жойлашган Электрон оммавий ахборот воситаларининг Миллий Ассоциацияси медиахоллида 20 та давлатдан ташриф буюрган 200 дан ортиқ олимлар иштирокида тадбирнинг очилиш маросими бўлди. 

Конгресс иштирокчиларини Ўзбекистон республикаси Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари С. Сафаев ва Ўзбекистон Маданият вазири М. Муратовлар кириш сўзлари билан муборакбод этишди. Тадбирда Ўзбекистон республикаси Фанлар Академияси президенти Б.Йўлдошев, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон республикасидаги раҳбари вазифасини бажарувчи, Қозоғистон, Қирғизистон, ва Тожикистондани ЮНЕСКОнинг кластер бюроси директори К. Пиккат, Марказий Осиёдаги Конрад Аденауэр номли фонднинг ҳудудий вакили (ГФР) Т. Кунце, Ўзбекистон республикаси Бадиий Академияси раиси А. Нуридиновлар ҳам сўзга чиқди. Шу билан бирга (ГФР) Саксония Федерал ерлари парламенти раиси, доктор М. Расслернинг видеомурожаати ҳам намойиш этилди. 

Айни пайтда тадбирнинг асосий воқеаси бўлган «Дунё тўпламларида Ўзбекистоннинг маданий мероси» номли лойиҳа муаллифи ва раҳбари - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Ф.Абдухолиқовнинг эксклюзив маданий-маърифий медиа-лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтади. 
Шуниси диққатга сазоворки, лойиҳа икки йўналишда амалга оширилади. Улардан бири китоб-альбомларнинг учта тилда — русча, ўзбекча, инглизча тилда тайёрлангани бўлса, иккинчиси уларга ҳужжатли фильмлар диски ҳам илова этилганидир. 

Халқаро экспертларнинг фикрича, «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» лойиҳаси ўзининг кенг миқёсдаги ишлари билан дунёдаги ягона лойиҳадир. Уни амалга оширишнинг биринчи босқичида Россия ва Германиядаги 20 дан ортиқ музей қамраб олинган бўлса, улардан 16 таси билан фаол ҳамкорлик қилинди. 

Тадбирда шарқшунослик, археология, тарих, шарқ қўлёзмалари, нумизматика, тўқимачилик, кулолчилик соҳаларига ихтисослашган 120 дан ортиқ ҳорижий ва 100 дан ортиқ маҳаллий олим ва экспертлар иштирок этади. Улар орасида Россия, Канада, Италия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Миср, Корея, Бельгия, Голландии, Франция, Германия, Чехия, АҚШ, Хитой, Туркия, Греция, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан дунё илм-фани вакиллари – машҳур олимлар, музейлар ва илмий институтлар раҳбарлари, илмий журналлар муҳаррирлари, таниқли коллекционерлар,шунингдек, ЮНЕСКО ва ICOMOS (Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни сақлаш бўйича халқаро кенгаш), кўп сонли асарлар ва китоблар муаллифи бўлган олимлар бор. 

Лойиҳанинг илмий раҳбари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги Э.Ртвеладзенинг лойиҳа бўйича илмий маърузаси ҳам тингланиши кутилмоқда. 
Куннинг биринчи ярмида ўн томликнинг ҳар бирининг алоҳида тақдимоти бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда конгресснинг кейинги материалларида таништирамиз. 

Дарвоқе, Эдвард Васильевичнинг бу йил 75 ёшга тўлганлигига конгрессда алоҳида эътибор қаратилди. Куннинг биринчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган лойиҳанинг илмий раҳбари, машҳур археолог, тадқиқотчи, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Эдвард Ртвеладзени 75 йиллиги билан муборакбод этишга бағишланаши тадбирнинг тантанали воқеаси бўлади. Унинг шарафига тантанали тушлик бўлиб ўтади. 
Куннинг иккинчи ярмида биринчи илмий анжуман бўлиб ўтади. Воқеаларни кузатишда давом этамиз.  

 

Mavzuga oid yangiliklar
«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси тақдим этилди
Бугун “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқот учун йўл ” халқаро анжуманининг биринчи ярим кунида “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” ноёб лойиҳанинг тақдимот маросими бўлиб ...
16.05.2017 / 17:09
«Mening yurtim – mening faxrim!» televizion tanlovi g‘oliblari aniqlandi!
Joriy yil, Navro‘z bayrami arafasida «Mening yurtim – mening faxrim!» televizion tanlovi start oldi. O‘zbekiston elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi (O‘zEOAVMA), &ldquo ...
07.09.2015 / 13:42
Toshkenda “Jurnalistlar bahori” an’anaviy festivali g‘oliblari taqdirlandi
11 may kuni Toshkentda “Sinbad kemasi” restoranida O‘zbekiston elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi hamda O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi  nodavlat va notijorat tashkilotlari (NNT ...
14.05.2015 / 15:14
Nemis kinokompaniyasi O`zbekiston haqida film suratga olmoqda
O`zbekiston Elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasiga Germaniyaning «Magna Mana Production/Minework Film» kinokompaniyasi tashrif buyurdi. Tashrifdan ko`zlangan maqsad O ...
06.11.2015 / 20:47
“Sharq taronalari” festivalining yopilish marosimi mega shou tusini oldi
X “Sharq taronalari” xalqaro musiqa festivalining bu yilgi tantanali yopilish marosimi ulug‘vor tomoshaga aylandi. Registon maydoniga yig`ilgan yuzlab chet ellik mehmonlar hamda tomoshabinlar ansambl fasadiga tushirilgan uch o ...
02.09.2015 / 15:32
Toshkenda “Jurnalistlar bahori” an’anaviy festivali bo`lib o`tadi
11 may kuni Toshkentda “Sinbad kemasi” restoranida O`zbekiston elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi hamda O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi  nodavlat va notijorat tashkilotlari (NNT ...
05.05.2015 / 16:03