O'ZBEKISTON ELEKTRON OMMAVIY
AXBOROT VOSITALARI MILLIY
ASSOTSIATSIYASI
Журнал
Почтага кириш
 

22‒27-avgust kunlari Toshkent, Termiz, Buxoro va Samarqand shaharlarida “Oʻzbekiston ‒ buyuk yoʻllar va sivilizatsiyalar chorrahasi: imperiya, din, madaniyat” meros haftaligi oʻtkaziladi
22‒27-avgust kunlari Toshkent, Termiz, Buxoro va Samarqand shaharlarida “Oʻzbekiston ‒ buyuk yoʻllar va sivilizatsiyalar chorrahasi: imperiya, din, madaniyat” meros haftaligi oʻtkaziladi
Xalqaro konferensiya va meros haftaligiga tayyorgarlik
Xalqaro konferensiya va meros haftaligiga tayyorgarlik
O'zbekiston-online ITOGI  (UZB) 08.02.2017
O'zbekiston-online ITOGI (UZB) 08.02.2017
MUHOKAMA UCHUN HUJJATLAR
O'zbekiston yangiliklari
Олмазор тумани бўйича истиқболли режалар белгилаб олинди

Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди.

- Охирги уч йилда Олмазорга тўртинчи марта келяпмиз. Туманда ўзгариш бўляптими, одамлар манфаат кўряптими, нима муаммолар бор, деган саволлар мени қийнайди. Бугун натижаларни таҳлил қилиб, сизлар билан бамаслаҳат янги йўналишлар ва режаларни белгилаб олишимиз керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Туманда камбағалликни қисқартириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

Уйма-уй юриш орқали Олмазорда 3 минг 23 та ёрдамга муҳтож оила борлиги аниқланган. Шундан 568 оила аъзоси ишга жойлаштирилиб, ёрдамга муҳтожлар тоифасидан чиқарилди. Бош вазир ўринбосари қолган 2 минг 455 оилани йил охиригача камбағалликдан олиб чиқиш бўйича ҳисобот берди.

Жорий йилда қиймати 3 триллион сўм бўлган 48 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган. Бош вазир ўринбосари тўлиқ ишлатилмаётган 12 та давлат объекти ва илгари хусусийлаштирилиб, ҳозир бўш турган 97 та бино ва ер майдонлари негизида янги корхоналарни ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифларини тақдимот қилди.

Давлатимиз раҳбари янги лойиҳалар учун имкониятларни кенгайтириш мақсадида Тошкент туманининг Олмазорга яқин ҳудудидан 200 гектар ер ажратиб, янги саноат зонаси барпо этишни таклиф қилди. У ерда ташкил этиладиган корхоналарда камида 60 мингта янги иш ўрни яратиш мумкин бўлади.

“Чорсу бозори”, Зарқайнар, Сағбон, Себзор, Қорасарой, Гўзалбоғ ва бошқа кўча-маҳаллаларда, жами 482 гектар майдонда замонавий туристик, савдо ва дам олиш маскани – “очиқ осмон остидаги музей” барпо этилади. Бу ерда ҳунармандчилик дўконлари ва расталари, чойхона ва меҳмонхоналар, кичик музейлар ташкил этилади.

“Агрегат” заводини Чирчиққа кўчирган ҳолда, унинг ҳудудида Олмазор аҳолиси учун 12-14-16 қаватли арзон уйлар қуриш, Тошкент туманида Олмазорга яқин ҳудудда 260 гектар ерда 150 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарча барпо этиш бўйича топшириқлар берилди.

Жамоатчилик вакиллари туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр ва таклифларини билдирди.

https://president.uz/uz/lists/view/3650

Mavzuga oid yangiliklar
Бўш турган бинолардан унумли фойдаланиш сиёсати самараси
Давлатимиз раҳбари бугуннинг ўзида Олмазор туманидаги «ARDENT FOODS» масъулияти чекланган жамият корхонасида бўлди. Бу ширкат бўш турган бинолар негизида янги субъектлар ташкил этиш ва иш ўринлари яратишга қаратилган сиёсат самараси. ...
16.06.2020 / 14:38
Президент: халқимиз кўп асрлик тарихида не-не қийинчликларни мардонавор енгиб ўтган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Му ...
23.04.2020 / 14:00
Геология соҳасида замонавий университет ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 январь куни пойтахтимизнинг Олимлар кўчасидаги илмий-тадқиқот институтларига ташриф буюрди.  Маълумки, 2020 йил мамлакатимизда Илм, маърифат ва рақамли иқтисоди ...
05.02.2020 / 15:04
Шавкат Мирзиёев: Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди
ундан бир йил олдин, 2019 йил 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намояндалари билан учрашган эди. Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб ...
16.06.2020 / 14:32
Аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 апрель куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Коронавирус пандемияси сабабли дун ...
23.04.2020 / 13:51
Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котибини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майкл Ричард Помпеони қабул қилди. Президент Шавкат Мирзиёев кейинги йилларда барқарор ...
04.02.2020 / 10:36